World Justice Project халқаро ташкилоти қонун устуворлиги жаҳон рейтингини эълон қилди. Унда 113 мамлакат номи келтирилган бўлиб, Ўзбекистон 91-ўринда қайд этилган, бу ўтган йилга қараганда 2 поғона юқори кўрсаткичдир.
Қонун устуворлиги рейтинги йилда бир марта тузилади. Бу йилги рейтингда Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Нидерландия каби мамлакатлар етакчилик қилмоқда. АҚШ 19-ўринда келган. Энг охирги ўринда Венесуэла қайд этилган.
Қозоғистон 113 мамлакат ичидан 64-ўринни, Қирғизистон 82-ўринни, Афғонистон эса 111-ўринни эгаллаган. Рейтингда Тожикистон ва Туркманистон йўқ.
WJP қонун устуворлиги рейтинги саккиз кўрсаткич асосида тузилади: ҳукумат институтлари ваколатларини чеклаш, коррупция даражаси, давлатнинг очиқлиги, қонун устуворлиги ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳуқуқ тартиботи, фуқаролик суди ва жиноий суддаги адолат кўрсаткичлари. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди