Красноярскдаги поликлиникада навбатда турган нафақадаги киши ҳаётдан кўз юмди

  • Дунё
  • 19-11-2015, 00:01
  • 914
  • Красноярскда (Россия) нафақадаги кекса киши поликлиника биносида ҳаётдан кўз юмгани юзасидан текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

    Красноярскдаги поликлиникада навбатда турган нафақадаги киши ҳаётдан кўз юмди

    Шаҳар ҳуқуқ-тартибот идорадаридаги манбанинг маълум қилишича, фожиа 17 ноябрь, сешанба куни рўй берган. «66 ёшли эркак поликлиника гардеробида навбатда турган, буюмларини топширган ва йиқилган. Уни ўзига келтиришга бўлган уринишлар беҳуда кетди», — дея таъкидлаган мазкур манба.



    Манба: Daryo.uz