Париждаги терактлар чоғида ҳалок бўлганларнинг барчасини шахси аниқланди

  • Дунё
  • 19-11-2015, 00:01
  • 802
  • Парижда терактларнинг барча қурбонлари — 129 кишининг жасади шахси аниқланди. Бу ҳақда Франция вазирлар кенгаши маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

    Париждаги терактлар чоғида ҳалок бўлганларнинг барчасини шахси аниқланди

    «18 ноябрь, чоршанба куни барча ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди, уларнинг яқинларига юздан зиёд кишининг жасади топширилди», — дейилади мазкур баёнотда.

    Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мамлакат адлия вазири Кристиан Тобира Парижда содир этилган терактларнинг 117 нафар қурбони шахси аниқлангани тўғрисида маълум қилганди.


    Манба: Daryo.uz