12:23 / 06.02.2018
4 144

Рамзан Қодиров мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини чўзди

Рамзан Қодиров мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини чўзди
Аҳмад Қодиров номли минтақавий жамоат фонди Бангладешдаги мьянмалик қочқинлар лагерида етим болаларга мўлжалланган мактаб очди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

Рамзан Қодировга кўра, мактаб Бангладеш ва Мьянма ҳудуди чегарасидаги энг катта қочқинлар лагери ёнида очилган.

Мактабга Рамзан Қодировнинг отаси Россия қаҳрамони Аҳмад хожи Қодиров номи берилган.

Мактабга ўқиш учун мингга яқин ўғил-қиз келган ва ўқув жараёни бошлаб юборилган.

Шунингдек, Чеченистон раҳбарининг таъкидлашича, мактаб ўқтувчиларига маош тайинланган. Кутубхона учун китоблар харид қилинган ҳамда болалар учун дарсликлар, кийимлар ва кунига икки марта иссиқ овқат берилиши белгиланган.

Фонд қочқинлар лагери олдида сув етишмаслиги муаммосини ҳам ҳал қилган ва 20 та қудуқ қаздириб одамлар учун ичимлик сувини таъминлаб берган.

Ҳозирда Фонд мьянмалик мусулмон қочқинлари лагери ёнида ижтимоий лойиҳаларини давом эттирмоқда. Хусусан, бу ерда қочқинларга хизмат кўрсатувчи поликлиника ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бангладеш ва Мьянма ҳукуматининг келишуви асосида қочқинларни икки йил ичида ўз жойларига қайтариш тўғрисида битим имзоланганини хабар қилган эдик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини чўзди