ОАВ: Филиппин полицияси Маниладаги намойишчиларга қарши водомётларни қўллади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ: Филиппин полицияси Маниладаги намойишчиларга қарши водомётларни қўллади

Дунё 19-11-2015, 11:15 392

Филиппин полицияси бугун, 19 ноябрь куни Маниладаги намойишчиларни тарқатиб юбориш учун водомётларни қўллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.

ОАВ: Филиппин полицияси Маниладаги намойишчиларга қарши водомётларни қўллади

Намойиш иштирокчилари Осиё—Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитининг ўтказилишига нисбатан норозилигини билдираётган эди.

Reuters’нинг маълум қилишича, намойишчилар саммитнинг тонгги сессиясига дунё раҳбарлари етиб келаётган бинодан бир километрча масофада бўлган.

Жабрланганлар ҳақида маълум қилинмади.

18 ноябрь, чоршанба куни Манилада 200 дан ортиқ киши Осиё—Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитининг ўтказилишига қарши норозилик намойишида иштирок этган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.