Нигериялик математик «мингйиллик муаммолари»дан бирининг ечимини топганлигини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Нигериялик математик «мингйиллик муаммолари»дан бирининг ечимини топганлигини маълум қилди

Дунё 19-11-2015, 11:15 894

Нигериянинг Ое-Экити шаҳри Федерал университетининг математиги Опиеми Энох Риман гипотезасининг ечимини топганлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар беради.

Нигериялик математик «мингйиллик муаммолари»дан бирининг ечимини топганлигини маълум қилди

Ушбу масала Клей институти томонидан тузиб чиқилган «мингйиллик муаммолари» рўйхатидаги етти масаладан бири ҳисобланади. Олимлар уни 156 йил давомида ечишга уриниб келмоқда.

Гипотеза 1859 йилда немис математиги Бернхард Риман томонидан таърифланган.

Ое-Экити шаҳри Федерал университети матбуот хизмати Риман гипотезасининг Энох томонидан исботланганлигини тасдиқлади. Бироқ Клей математик институти гипотезанинг исботланганлиги тасдиқланиши учун у нуфузли халқаро журналда чоп этилиб, илмий ҳамжамият томонидан маъқулланиши лозим, деб ҳисобламоқда.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.