09:35 / 09.02.2018
7 086

Тошбақанинг катта акула билан жанги... (видео)

Тошбақанинг катта акула билан жанги... (видео)
Интернетда катта йўлбарс акула ва денгиз тошбақасининг олишуви видеоси пайдо бўлди. Видео Даниэл Брауннинг Instagram’даги саҳифасида жойлаштирилган, деб хабар қилади Кун нашри.

“Бугун мен, эҳтимол, ёввойи табиатдаги энг қизиқарли ҳодиса гувоҳи бўлдим. Катта йўлбарс акуласи денгиз тошбақасини емоқчи бўлди. Кейинги юз берган ҳолатдан оғзим очилиб қолди. Тошбақа ҳужумга учраганда акулани тишлаб ҳамда косасини қалқон сифатида қўллаб қаршилик кўрсатди”, деб изоҳ берган фойдаланувчи роликка.

Браун ва унинг дўстлари олишувни сув остида олишга қарор қилишган ва бир неча кундан кейин яна бир видеони жойлаштиришган.

Кўпчилик фойдаланувчилар бу олишувда, албатта, кучсизроқ томон – тошбақа учун жон куйдиришган.

“Қандай жангчи!”, деб ёзган crysthefish ники остидаги фойдаланувчи.

“Ё Тангрим! Мен тошбақа акула билан бундай жасорат билан олишишини тасаввур ҳам қилмагандим!”, деб изоҳ берган фойдаланувчилардан яна бири.

“Бу тошбақа шон-шуҳрат медалига лойиқ!”, деб фикр билдирган sabrina_velasco деб номланган фойдаланувчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тошбақанинг катта акула билан жанги... (видео)