00:00 / 11.02.2018
5 491

Денгиз тубида 65 йил аввал фалокатга учраган самолёт топилди

Денгиз тубида 65 йил аввал фалокатга учраган самолёт топилди
Туркиянинг қидирув-қутқарув сув ости кемаси денгиз тубида 65 йил аввал фалокатга учраган йўловчи самолётини топди. Топилган самолёт моторидан ташқари деярли шикастланмаган.

Воқеа 65 йил аввал Туркиянинг Қизилада ороли яқинида юз берган. Фалокатга Air France авиакомпаниясининг Париждан Теҳронга тунги рейс амалга ошираётган самолёти учраган.

Ўшанда 32 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси омон қолган, 4 киши ҳалок бўлган. Самолёт сардори техник носозлик сабабли фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган. Сардорга зулмат тунда ҳозирда ҳам фалоият юритадиган маёқнинг чироқлари мўлжал бўлиб хизмат қилган. Қизиғи, йўловчиларнинг ҳаётини сақлаб қолган маёқ француз архитектори томондан қурилган бўлган.

Сув ости кемаси самолётни замонавий қурилмалар ёрдамида 250 метрга яқин чуқурликда аниқлаган. Таъкидланишича, ушбу қурилмалар 3000 метргача чуқурликдаги объектларни аниқлай олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Денгиз тубида 65 йил аввал фалокатга учраган самолёт топилди