Франциядаги фавқулодда ҳолат режими яна 3 ойга узайтирилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Франциядаги фавқулодда ҳолат режими яна 3 ойга узайтирилади

Дунё 19-11-2015, 15:39 568

Франция бош вазири Мануэль Вальс мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режими яна уч ойга узайтирилишини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».

Франциядаги фавқулодда ҳолат режими яна 3 ойга узайтирилади

Фавқулодда ҳолат Париждаги кетма-кет терактлардан сўнг жорий қилинган эди. Режим муддатини узайтиришни президент Франсуа Олланд 15 ноябрь куни парламентдаги нутқи чоғида таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь, жума куни терактлар кетма-кетлиги юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида 129 киши ҳалок бўлган, 352 киши яраланган. Франция президенти Франсуа Олланд мамлакатда фавқулодда ҳолат тартибини жорий этган, мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган эди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.