18:47 / 11.02.2018
5 668

Москва яқинида йўловчи самолёт қулади

Москва яқинида йўловчи самолёт қулади
Москвадан Орскка учган АН-148 русумли самолёти Подмосковьеда, Раменск райони ҳудудида қулаб тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги фавқулодда хизматларга асосланиб хабар тарқатди, деб маълум қилмоқда Кун нашри.

Маълум қилинишича, Москва вақти билан соат 15:10да самолёт радарлардан йўқолган. У «Домодедово» аэропортидан ҳавога кўтарилганди. Унинг бортида 65 нафар йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бўлган. Дастлабки хабарларга кўра, ушбу самолёт «Саратов авиалиниялари» компаниясига тегишли бўлган.

Манба маълумотига кўра, самолётдагиларнинг омон қолганига умид йўқ.

Айни вақтда тегишли хизматлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. ТАСС маълумотига кўра, қутқарувчилар самолёт қулагани айтилаётган ҳудудга йўл олган.

Mash хабарига кўра Раменскдаги Аргуново қишлоғи яқинида ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг илк қолдиқлари топилган.

«Интерфакс» агентлиги ушбу самолёт бошқа бир вертолёт билан тўқнашиш оқибатида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар тарқатди. Бу «Почта России»га тегишли вертолёт бўлгани тахмин қилинмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва яқинида йўловчи самолёт қулади