Сурияда ИШИД сафида жанг қилган 160 нафар россиялик жангари йўқ қилинган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сурияда ИШИД сафида жанг қилган 160 нафар россиялик жангари йўқ қилинган

Дунё 19-11-2015, 16:54 739

Сурияда ИШИД тарафида жанг қилган россиялик 160 нафар жангари йўқ қилинган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».

Сурияда ИШИД сафида жанг қилган 160 нафар россиялик жангари йўқ қилинган

«Росссиядан Сурияга 2719 нафар фуқаро кетган. Улардан 160 нафари йўқ қилинди, 73 нафари қайтган ва жазосини олган, 36 нафари эса қамалган», — дея таъкидлаган вазир ўринбосари Олег Сиромолотов.

Унинг айтишича, ИШИД сафида араб мамлакатлари, Европа, Россия ва МДҲ давлатларидан келган 25 мингдан зиёд чет эллик жанг қилмоқда.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.