23:55 / 11.02.2018
4 644

Хайрияпарварлар рейтинги: 50 ишбилармон бир йилда қанча хайрия қилди?

Хайрияпарварлар рейтинги: 50 ишбилармон бир йилда қанча хайрия қилди?
Ўтган йили энг сахий 50 шахс ва оилавий жуфтлик умумий ҳисобда 14,7 миллиард доллардан ортиқ маблағни хайрияга сарфлашди.

Бу рақамлар мамлакатнинг асосий хайрияпарварлари сафга қайтганини билдиради ва 2016 йилда энг йирик филантроплар томонидан хайрия қилинган 5,6 миллиард долларни, 2015 йилдаги - 7 миллиард доллар ҳамда 2014 йилдаги 10,2 миллиард долларлик кўрсаткични анча ортда қолдиради. Аслини олганда, бу буюк рецессия АҚШдаги хайрия ишларига салбий таъсир кўрсата бошлаган 2008 йилдан кейинги энг юқори сумма. Forbes шу мавзудаги маълумотлари билан бўлишди.

Нима учун 2017 йил хайрия учун бундай омадли келди? Чунки фонд бозорининг икки йиллик муваффақиятли ривожидан кейин дунёнинг бадавлат кишилари кўп пулни қўлга киритишди, дейилади 25 йилдан бери хайрия ишларини ёритиб борувчи The Chronicle of Philanthropy нашрида.

The Chronicle ҳар йили мамлакатнинг энг сахий 50 кишиси умумий ҳисобда хайрияга сарфлаган маблағи ҳақида «The Philanthropy 50» ҳисоботини тақдим этиб боради.

Жорий йилда рўйхатни Билл ва Мелинда Гейтслар жуфтлиги бошқарди. Таъкидлаш жоизки, бу оилавий жуфтликнинг тўртинчи марта олий ўринга лойиқ кўрилиши. Асосан Билл Гейтснинг Microsoft ҳаммуассиси ва собиқ CEO сифатидаги мавқеи ортидан бойлик тўпловчи жуфтлик 2017 йилда 4,8 миллиард доллар маблағни хайрияга сарфлаган. Forbes маълумотларига кўра, Билл Гейтснинг молиявий ҳолати ҳозирда 90,5 миллиард долларга етган. Бу уни Amazon асосчиси Жефф Безосдан кейин дунёнинг иккинчи энг бадавлат кишисига айлантирган.

Гейтсларнинг йирик хайрияси уларнинг ўзига қарашли дунёнинг энг йирик хусусий хайрия ташкилоти томонидан қабул қилинган. 2016 йил охирига келиб, унинг устав капитали 40,3 миллиард долларни ташкил қилган. Бу йилги хайрия жуфтликнинг 2016 йилдаги шахсий хайрияси (141,4 миллион доллар)ни мутлақо ортда қолдиради.

Рейтингнинг иккинчи поғонаси яна бир машҳур жуфтлик томонидан банд этилган: Марк Цукерберг ва Присцилла Чан. Буларнинг 73,7 миллиард долларга баҳоланувчи бойлиги Цукербергнинг 2004 йилда ўзи томонидан асос солинган Facebook ижтимоий тармоғидаги ҳиссаси билан боғлиқ. Чан ва Цукерберг пулларни Гейтслар каби ўзларининг хайрия ташкилотлари (Chan Zuckerberg Foundation, Zuckerberg Donor Advised Fund)га асос солишга сарфлашган.

Chronicle of Philanthropy рўйхатининг учинчи позициясида 2017 йилда 1 миллиард доллар сарфлаган Майкл Делл ва унинг турмуш ўртоғи Сьюзан эгаллаб туришибди. Forbes маълумотлар базасига кўра, Dell Computers асосчиси 23,6 миллиард доллар бойликка эга. Кўрсатилган суммани қабул қилувчи Остин (Техас штати)да жойлашган Майкл ва Сьюзан Делл фонди бўлди.

АҚШнинг энг сахий кишилари ва жуфтликлари рўйхатини диққат билан кузатсангиз, унда технология соҳасининг устунлик қилаётганини кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хайрияпарварлар рейтинги: 50 ишбилармон бир йилда қанча хайрия қилди?