10:25 / 12.02.2018
5 537

Ғарб олимлари инсониятни ҳалокатга йўлиқтирадиган жараён ҳақида хабар беришди

Ғарб олимлари инсониятни ҳалокатга йўлиқтирадиган жараён ҳақида хабар беришди
Шу ҳақда ўтган асрнинг 80- йилларида япон олими Ацуму Оомура башорат қилганди. У айтиб ўтгандики, яқин йилларда одамзод қуёш нури етишмаётганини ҳис эта бошлайди. Шу нарса ер юзидаги жонзотлар учун ҳаддан зиёд фожиа ҳисобланади. Ўшанда япон олимининг гапига ҳеч ким эътибор қилмаган.

Лекин ўн йилликлардан сўнг Ирландия ва Японияда қуёш нури даражаси камайиб кетаётгани аниқланди. 2017 йил декабри эса Бельгия метеорология қироллик институти маълумотига кўра, энг қоронғи ой дея баҳоланди. Бир ой давомида ҳар куни одамлар асосан қуёш нурисиз ҳаёт кечирган. Қуёш ҳар куни атиги 10 соатгина мамнун қилган холос. Худди шундай ҳолат мамлакатда охирги бор 150 йил аввал кўзга ташланган экан.

Қолаверса, Россияда ҳам 2017 йил декабри деярли қуёш нурисиз кечган. Францияликлар декабрнинг биринчи ярмида ҳар куни атиги 2, 5 соатдан қуёш нурига тўйинишган.

Қуёш нурининг етишмаслиги ўрта ва кекса ёшдагилар учун салбий таъсир кўрсатади. Уларнинг аксарияти депрессияга учрайди, организмида доимий чарчоқ, уйқу келиши, овқатни керагидан ортиқ истеъмол қилиш, шакар ҳамда ёғни кўпроқ истемол қилишга бўлган қатъий талаблар пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, қуёш нури етарли даражани ташкил этса, артериал қон босими меъёрида бўлади. Юрак фаолияти бирмунча яхшиланади. Ортиқча вазн ортга чекинади. Айниқса, ёш болалар организмида ортиқча ёғлар ҳосил бўлганда, қуёшли ванна муолажаси жуда яхши ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғарб олимлари инсониятни ҳалокатга йўлиқтирадиган жараён ҳақида хабар беришди