АҚШда Куба телевидениеси трансляция қилинади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШда Куба телевидениеси трансляция қилинади

Дунё 19-11-2015, 16:54 673

Caribbean Broadcasting Network корпорацияси таркибига кирувчи янги CubaNetwork телеканали 2016 йилнинг апрелидан АҚШда ўз кўрсатувларини кабель ва сунъий йўлдош телеканалларида трансляция қила бошлайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.

АҚШда Куба телевидениеси трансляция қилинади

Барак Обама ҳукумати томонидан январда маъқулланган ва сентябрда кенгайтирилган янги қонун қоидалари Америка компанияларига телекоммуникация соҳасида Куба ташкилотлари, ҳаттоки Куба радио ва телевидение институти каби давлат ташкилотлари билан бирга ишлаш имконини беради. Кубанинг қайси ташкилоти билан шартнома имзоланганлиги маълум қилинмади.

Куба телевидение маҳсулотларини тарқатишдан келадиган даромадни ҳукумат билан бўлишиш кўзда тутилган.

CubaNetwork АҚШда Куба телевидениесига талаб бўлишига умид қилмоқда.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.