16:10 / 14.02.2018
4 526

Қозоғистон жаҳон бахт индексида 7-ўринни эгаллади

Қозоғистон жаҳон бахт индексида 7-ўринни эгаллади
Gallup International мустақил тадқиқот агентликлари Халқаро уюшмаси томонидан тузиб чиқилган «Бахт индекси»га кўра, Қозоғистон 2017 йил якунлари бўйича 74 фоиз пунктлик бахт индекси билан 7-ўринни эгаллади.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари рейтингда тақдим этилмаган. Рейтингда ҳаммаси бўлиб жаҳондаги 55 давлат номи зикр этилган.

Энг бахтли одамлар Фижи оролида яшар экан – 92 фоиз пункти. Етакчилар учлигида Колумбия (87) ҳамда Филиппин (84) бор. Кейинги ўринларда Мексика (82) ва Вьетнам (77) жой олди.

Эрон (5), Ироқ (7) ва Украина (8) аҳолиси ўзини энг бахтсиз деб ҳисоблайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон жаҳон бахт индексида 7-ўринни эгаллади