Индонезия ўлим жазоси ижроси бўйича мораторий жорий этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Индонезия ўлим жазоси ижроси бўйича мораторий жорий этади

Дунё 19-11-2015, 21:55 695

Индонезия ўлим жазоси ҳақидаги ҳукмларнинг ижросини таъминлаш юзасидан мораторий жорий этади. Бу ҳақда «РИА Новости» сиёсат, адлия ва мамлакат хавфсизлиги масалаларини мувофиқлаштирувчи вазир Луҳут Панжаитан маълумотига таяниб хабар беради.

Индонезия ўлим жазоси ижроси бўйича мораторий жорий этади

Ушбу қарорнинг қачондан кучга кириши маълум қилинмади.

«Ҳукумат ўз эътиборини биринчи навбатда Индонезия иқтисодиётидаги ишларга қаратиши лозим», — дейди вазир.

Индонезия президенти Жоко Видодо энди ўлим жазоси ҳақидаги янги қарорларга санкция бермайди, деб тушунтириш беради Панжаитан.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.