Хитойда содир бўлган кўчки қурбонлари сони 38 кишига етди

  • Дунё
  • 19-11-2015, 23:35
  • 907
  • Хитойнинг Чжецзян вилоятидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган кўчки қурбонлари сони 38 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

    Хитойда содир бўлган кўчки қурбонлари сони 38 кишига етди

    Олдинроқ 16 киши ҳалок бўлди, 21 киши эса изсиз йўқолганини маълум қилинган эди.

    Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 13 ноябрь, жума куни Лишуй шаҳар округи, Лидонг қишлоғида содир бўлган. Тош ва лой оқими қишлоққа ёпирилиб, 27 та хонадон кўчки остида қолган. Қутқарувчилар мазкур уйлардан атиги бир кишини қутқаришга эришган.

    Қишлоқда яшовчи 300 дан зиёд фуқаро хавфсиз жойга кўчирилган. Офат рўй берган жойда 2300 нафар қутқарувчи, 80 та техника воситаси ишламоқда.


    Манба: Daryo.uz