23:57 / 15.02.2018
4 767

Уральскдаги майдон Назарбоев номига ўзгартирилади

Уральскдаги майдон Назарбоев номига ўзгартирилади
Уральск шаҳридаги янги майдон Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳурмати учун қайта номланиши борасида таклиф берилди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Уральск шаҳар маъмурияти матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, майдонни қайта номлаш борасидаги таклиф Жамоатчилик кенгашининг куни кеча бўлиб ўтган мажлисида берилган ва бу таклиф шаҳар Маслаҳатида муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Бу таклиф депутатлар томонидан қўллаб-қувватланадиган бўлса, у ҳолда республика ономастик комиссиясига топширилади, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Ўтган ойда Жанубий Қозоғистон вилояти(ЖҚВ) Маслаҳати депутатлари Чимкент шаҳридаги “Остона проспекти”ни Нурсултон Назарбоев проспекти деб қайта номлаш борасидаги таклифни қўллаб-қувватлаган эди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойи сўнгида эса Олмаотадаги совет давридан бери ўзгармай келаётган марказий кўчалардан бири Назарбоев проспекти деб ўзгартирилган эди. Қозоғистон биринчи президенти куни арафасида қабул қилинган қарор “кўп сонли аҳолининг таклифи”га биноан амалга оширилгани билан изоҳланди.

Қозоғистонда Назарбоев Университети, Назарбоев интеллектуаль мактаби фаолият юритади, биринчи президент кутубхонаси ҳам бор. Нурсултон Назарбоев хақида “Етакчи йўли” киноэпопеяси суратга олинган, ўнлаб китоблар ёзилган, айрим шаҳарларда президентга ёдгорликлар ўрнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уральскдаги майдон Назарбоев номига ўзгартирилади