Швецияда теракт уюштирмоқчи бўлган ИШИД вакили қўлга олинди

  • Дунё
  • 20-11-2015, 12:46
  • 988
  • Швеция полицияси 19 ноябрь, пайшанба куни кечқурун мамлакатда теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД террорчилик гуруҳи аъзосини қўлга олди, дея хабар бермоқда «Европейская Правда».

    Швецияда теракт уюштирмоқчи бўлган ИШИД вакили қўлга олинди

    25 ёшли Ироқ фуқароси Мутар Мутанна Мажид Швеция Муҳожирлик агентлигининг Болиден шаҳридаги қочоқлар бошпанасида ҳибсга олинган.

    Гувоҳлар сўзларига кўра, гумонланувчи айвонга яширинмоқчи бўлган, ўша ерда уни полиция тутиб олган.

    Швециянинг Säpo хавфсизлик хизмати айни пайтда уни сўроқ қилиш режалаштирилаётганини айтди.



    Манба: Daryo.uz