АҚШ Россияга A321 бортидаги теракт бўйича маълумотларни тақдим этди

  • Дунё
  • 20-11-2015, 12:46
  • 815
  • Россия АҚШ расмийларидан A321 самолёти бортидаги портлаш бўйича айрим маълумотларни олди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги янги хавф ва таҳдидлар департаменти раҳбари Илья Рогачёв маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».

    АҚШ Россияга A321 бортидаги теракт бўйича маълумотларни тақдим этди

    «Америкалик ҳамкорларимиз томонидан самолёт ҳалокати бўйича айрим маълумотлар берилган, тегишли идоралар уларни ўрганмоқда. Мазкур фожиа тафсилотлари Буюк Британия вакиллари билан ҳам доимий равишда муҳокама этилмоқда», — дея таъкидлаган Рогачёв.

    Олдинроқ Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест АҚШ, Россия ва Миср ўртасида авиаҳалокат юзасидан олиб борилаётган текширув бўйича ахборот алмашиш давом этаётганини билдирганди.


    Манба: Daryo.uz