Россиянинг энг қиммат 10 топ-менежери (фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россиянинг энг қиммат 10 топ-менежери (фото)

Дунё 20-11-2015, 14:52 597

Россиянинг «Газпром» компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллер Forbes журнали танловига кўра Россиянинг энг қиммат топ-менежерлари рейтинги пешқадамига айланди. «Газета.ru»нинг хабар беришича, Миллернинг мукофот пуллари 2014 йили 25 миллион доллардан 27 миллион долларгача ўсган.

Рейтингнинг ўтган йилги пешқадами — «ВТБ» банки бошқаруви раиси Андрей Костин бу йил иккинчи ўринда — унга тўланган пул миқдори 2013 йилги 37 миллиондан 2014 йилда 21 миллион долларгача камайган. Кучли учликни «Роснефть» раҳбари Игорь Сечин 17,5 миллион долларлик даромад билан тўлдирган.

1. Алексей Миллер

Россиянинг энг қиммат 10 топ-менежери (фото)

«Газпром» бошқаруви раиси, 53 ёш: 27 миллион доллар

2. Андрей Костин

Foto: “Gazeta.ru”
Фото: «Газета.ru»

«ВТБ» банки президенти — бошқаруви раиси, 59 ёш: 21 миллион доллар

3. Игорь Сечин

«Роснефть» президенти — бошқаруви раиси, 55 ёш: 17,5 миллион доллар

4. Дмитрий Разумов

«Онексим гуруҳи» бош директори, 40 ёш: 15 миллион доллар

5. Иван Стрешинский

USM Advisors бош директори, 46 ёш: 15 миллион доллар

6. Герман Греф

«Сбербанк» президенти — бошқаруви раиси, 51 ёш: 13,5 миллион доллар

7. Михаил Шамолин

«Система» компанияси президенти, 45 ёш: 11,6 миллион доллар

8. Рубен Аганбегян

«Откритие» холдинги бошқаруви раиси — бош директори, 43 ёш: 11 миллион доллар

9. Владимир Якунин

«Россия темир йўллари» компанияси собиқ президенти, 67 ёш: 11 миллион доллар

10. Михаил Кузовлёв

«Москва банки» собиқ президенти — бошқаруви раиси, 49 ёш: 9,5 миллион доллар


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.