09:52 / 20.02.2018
8 579

Американинг «51-ҳудуд» деб номланган махфий базаси яқинида "ўта сирли" айлана пайдо бўлди…

Американинг «51-ҳудуд» деб номланган махфий базаси яқинида "ўта сирли" айлана пайдо бўлди…
Уфологлар бу сирли айланани «Ажал айланаси» деб номлашди. Хўш, нега? Сабаби нимада?

Барчага маълум, «51-ҳудуд» Невада саҳроларига яқин манзилда жойлашган ва бу базада Америка қўшма штатларининг ўта махфий техника воситалари, жумладан, учар товоқлари яратилади, ишлаб чиқарилади. База тугул, унинг яқинига ҳам бегона одам бора олмайди. 50-60 километр радиусни қуролланган ҳарбийлар, ракета ускуналари қўриқлаб туради.

Уфологларнинг гапига кўра, бу айлана «Ажал айланаси» деб номланишига асосий сабаб айлана ичкарисида ҳеч қандай гиёҳ кўкармайди. Бу айлана ё махфий учиш ускунаси қўндириладиган жой, ёки ўзга сайёраликлар кемаси қўниши учун мўлжалланган майдон. Бундан ташқари, қачондир Пентагон шу айлана ичкарисида махфий қуролни синовдан ўтказган-у, шундай кейин гиёҳ ўсмас даражага етган бўлиши ҳам мумкин.

Албатта, бу фикрларнинг барчаси шунчаки тахминлар холос. Негаки, айлана қуролланган ҳарбийлар тарафидан қўриқланади. У ерга ҳатто журналистлар ҳам яқинлаша олмайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Американинг «51-ҳудуд» деб номланган махфий базаси яқинида "ўта сирли" айлана пайдо бўлди…