21:30 / 20.02.2018
7 058

“Одамбош” балиқ билан 30 йилдан бери дўст тутинган япон

“Одамбош” балиқ билан 30 йилдан бери дўст тутинган япон
Япониялик дайвер 80-йиллар охирида “одамбош” губанни (балиқ тури) очликдан қутқариб қолган эди. Шундан бери халоскор балиқни тез-тез ҳолидан хабар олиб туради. Бу ҳақда Даракчи нашри ёзмоқда.

Токиолик қария Хироюки Аракава сувости ибодатхонасида яшовчи Йорико исмли улкан балиқ билан 30 йилдан буён дўстлашиб келади. Ушбу тур балиқларнинг калласи балиқникидан кўра кўпроқ одам бошига ўхшаб кетади.

Ўтган асрнинг 80-йилларида ғаввос балиқни очликдан сақлаб қолади. Ғаввос балиқ гарпун билан яраланганини кўради ва ҳар куни балиқ ёнига сузиб келиб, уни қисқичбақа ва балиқчалар билан боқа бошлайди.

Тез орада Йорико тузалиб кетиб, энди ўзи ов қилишга ўтади. Аммо халоскорини сира унутмайди. Ўшандан бери одам ва балиқ дўстлашиб келади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Одамбош” балиқ билан 30 йилдан бери дўст тутинган япон