Малидаги Radisson меҳмонхонасини штурм қилиш вақтида гаровдагиларнинг 20 нафари озод этилди

  • Дунё
  • 20-11-2015, 17:07
  • 692
  • Мали хавфсизлик кучлари пойтахт Бамакодаги меҳмонхонани штурм билан эгаллаш вақтида террорчилар томонидан гаровга олинган камида 20 кишини озод этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

    Малидаги Radisson меҳмонхонасини штурм қилиш вақтида гаровдагиларнинг 20 нафари озод этилди

    Аввалроқ тахминан ўн киши гаровдан озод этилгани, қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса тўққиз нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди.

    20 ноябрь, жума куни ўнга яқин қуролланган шахс Бамакодаги Radisson Blu меҳмонхонасига ҳужум қилди. Бу вақтда меҳмонхонада 170 киши бўлган.


    Манба: Daryo.uz