Мали пойтахтидаги террорчилар гаровдагиларнинг бир қисмини озод этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мали пойтахтидаги террорчилар гаровдагиларнинг бир қисмини озод этди

Дунё 20-11-2015, 17:08 449

Мали пойтахти Бамакодаги Radisson Blu меҳмонхонасини эгаллаб олган террорчилар гаровдагиларнинг бир қисмини озод этди. «ТАСС» хабарига кўра, айнан қанча одам асирликдан қутулганига аниқлик киритилмаяпти.

Мали пойтахтидаги террорчилар гаровдагиларнинг бир қисмини озод этди

Agence France-Presse агентлигининг ҳодиса жойидан хабар беришича, хавфсизлик хизмат вакиллари икки аёлни гаровдан озод қилишга муваффақ бўлган.

Аввалроқ, икки террорчи Бамакодаги Radisson Blu меҳмонхонасини эгаллаб олгани, меҳмонхона ичида камида 170 киши борлиги ҳақида хабар берилган эди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.