Веронадаги музейдан Рубенс ва Тинторетто асарлари ўғирлаб кетилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Веронадаги музейдан Рубенс ва Тинторетто асарлари ўғирлаб кетилди

Дунё 20-11-2015, 22:42 474

Италиянинг Верона шаҳридаги Кастельвеккио музейидан 15 та картина, шу жумладан, Рубенс, Тинторетто, Пизанелло ва Каротонинг асарлари ўғирлаб кетилди, дея хабар бермоқда Meduza. Ўмарилган расмлар қиймати 10—15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Веронадаги музейдан Рубенс ва Тинторетто асарлари ўғирлаб кетилди

20 ноябрга ўтар кечаси музейга уч нафар қуролланган ва ниқоб таққан жиноятчилар кирган. Бу пайтда бинода бир соқчи ва яна бир музей ходими бўлган. Ўғрилар соқчини картиналар жойлашган залга олиб боришга мажбур қилган.

Верона мэри ўғриларнинг қайси картиналарни олиб кетганига қараб, уларни профессионал деб атади. Унинг сўзларига кўра, ўмарилган асарлар музей коллекциясидаги энг қимматлиларидир.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.