18:39 / 23.02.2018
5 798

Россияда ўзбекистонлик маршрутка ҳайдовчисини йўловчи калтаклаб ўлдирди

Россияда ўзбекистонлик маршрутка ҳайдовчисини йўловчи калтаклаб ўлдирди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида йўналишли такси ҳайдовчиси йўловчи билан мушлашув оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзади «Дарё».

Нашр манбасига кўра, 21 февраль, чоршанба куни кечки пайт Ленин шоҳ кўчасидаги 73-уйдан йўналишли такси ҳайдовчиси — 1968 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси касалхонага олиб кетилган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, у йўловчи билан муштлашувга айланган жанжал оқибатида қаттиқ калтакланган.

22 февраль куни эрталаб эркак касалхонада вафот этган. «Жабрланувчининг ўлимига олиб келган, саломатликка қасддан оғир зарар етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Терговчилар гумонланувчини қидирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонлик маршрутка ҳайдовчисини йўловчи калтаклаб ўлдирди