22:40 / 23.02.2018
6 854

Қодиров чечен халқига қарши бўлган Сталин ҳақида гапирди

Қодиров чечен халқига қарши бўлган Сталин ҳақида гапирди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Telegram’даги каналида замонавий Россиядаги халқлар ҳуқуқлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, у Иосиф Сталиннинг 1944 йил 23 февралдаги фармони билан амалга оширилган чечен халқи оммавий депортацияси ҳақида эслатиб ўтди.

«Бугун биз янги Россияда яшамоқдамиз, бу ерда ҳар бир халққа реал ҳуқуқлар ва эркинлик кафолатланган. Биз ўз миллий фожиамизни ёдда тутамиз, унда қурбон бўлганлар доимо хотирамизда яшайди, бу ҳақда ҳеч қачон унутмаймиз!» - дея ёзди Қодиров.

Унинг айтишича, кўплаб қудратли давлатлар чечен халқини йўқ қилишга ҳаракат қилиб урушлар олиб борган.

«Бироқ, бу урушлардан биронтасини Иосиф Сталиннинг (минг лаънат унга) чечен халқига қарши қатағонлари билан тенглаштириб бўлмайди», - дея қўшимча қилиб ўтди Қодиров.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодиров чечен халқига қарши бўлган Сталин ҳақида гапирди