Бухарестдаги тунги клубда содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 58 кишига етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бухарестдаги тунги клубда содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 58 кишига етди

Дунё 20-11-2015, 22:42 565

Бухарестдаги Colectiv тунги клубида рўй берган ёнғин қурбонлари сони 58 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Бухарестдаги тунги клубда содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 58 кишига етди

Digi 24 телеканалининг маълум қилишича, фожианинг навбатдаги қурбони — олдинроқ Германиядаги касалхоналардан бирига ётқизилган 28 ёшли қиз 20 ноябрь, жума куни оламдан ўтган. Айни пайтда Бухарест касалхоналарида 45 киши қолмоқда. Улардан 13 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир ҳолатда. Хорижий касалхоналарга 29 киши жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тунги клубдаги ёнғин оқибатида 56 киши нобуд бўлгани тўғрисида хабар бергандик.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.