Либерияда Эбола вируси юқиши билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Либерияда Эбола вируси юқиши билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди

Дунё 20-11-2015, 22:42 610

Либерияда кейинги бир неча ой мобайнида Эбола вируси билан боғлиқ илк касалланиш ҳолати қайд этилди. «ТАСС» хабарига кўра, жонлантириш марказига 10 ёшли бола олиб келинган.

Либерияда Эбола вируси юқиши билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди

Эбола иситмаси хуружи бундан салкам икки йил аввал бошланган, сўнг вирус Серра-Леоне ва Либерияга тарқалганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ғарбий Африкада эпидемия бошланганидан бери жаҳон бўйича ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 28,6 мингта ҳолат қайд этилган, 11,3 мингдан зиёд киши вирус юқиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Маълумот учун, Либерия ҳукумати 3 сентябрь куни мамлакатда Эбола вируси тугатилганлигини эълон қилганди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.