19:08 / 24.02.2018
3 672

Сомалидаги терактлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди

Сомалидаги терактлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди
Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида юз берган терактлар туфайли камида 38 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «TRT World»га таяниб Кун.уз хабар берди.

Хабар қилинишича, терактлар президент қароргоҳидан унча узоқ бўлмаган ерда юз берган. Иккита автомобиль портлатилган, шундан сўнг террорчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан отишмани юзага келтирган.

Терактлар учун масъулиятни «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Аввалроқ Сомали пойтахти Могадишода 23 февраль кечки пайт содир бўлган иккита портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сомалидаги терактлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди