21:45 / 24.02.2018
3 264

Қозоғистонда биринчи криптобиржа очилади

Қозоғистонда биринчи криптобиржа очилади
Рақамли технологиялар ва криптосаноат уюшмаси – DIGITAL NETWORK президенти Олжас Муртазиннинг маълум қилишича, 2018 йилда уюшма Қозоғистондаги дастлабки криптобиржа ҳамда биринчи қонуний крипто айирбошлаш пункти очилишида иштирок этади. Бу ҳақда жума куни Казинформ тарқатган хабарга асосланиб Даракчи нашри маълум қилди.

Унинг қайд этишича, уюшма Қозоғистоннинг миллий компаниялари, йирик ва кичик бизнес вакиллари билан блокчейн технологияларини амалга татбиқ этиш йўналишида ҳамкорлик қилиш истагида.

“Шу билан бирга криптобиржа ва крипто айирбошлаш масалалари бўйича Миллий банк раиси Данияр Акишев билан учрашув ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу йўналишда биз ҳаракатлар режасини ишлаб чиқдик”, деган Муртазин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда биринчи криптобиржа очилади