Давлат Думаси Россия фуқароларига чет эл фуқароларини рўйхатдан чиқариш ҳуқуқи берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.
Ушбу қонун ташаббуси Россия фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳамда чет эл фуқароларини рўйхатга қўйиш аниқлигини оширади. Янги қонун лойиҳаси қабул қилаётган Россия фуқаросига хориж фуқаросини, рўйхатда туриш учун асос қолмаган ҳолларда, рўйхтдан чиқариш ҳуқуқини беради. Бунинг учун фуқаро ИИВга почта, интернет ёки “ягона дарча” орқали ариза юбориши керак бўлади.
Ушбу қонун лойиҳаси муаллиффларидан бири, Давлат Думаси вице-спикери Ирина Яровая айтишига қараганда, бугунги кунда чет эл фуқаросини ўз уйида рўйхатга қўйган Россия фуқароси, у билан меҳнат муносабатларини якунлаган ва алоқани йўқотган ҳолларда ҳам, уни рўйхатдан чиқара олмайди.
Депутат фикрига кўра, ушбу ҳолат Россия фуқароси ҳуқуқларини чеклайди. Ундан ташқари мигрант рўйхатдан ўтган манзилда эмас бошқа жойда яшаган ҳолларда фуқарога нисбатан жарима қўлланилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳар бир янги қонун кучга киришидан олдин Давлат Думасида 3 маротаба ўқилади ва унга барча керакли ўзгаришлар киритилади. Шундан сўнг у Федерация кенгаши томонидан тасдиқланади. Ундан сўнг президент томонидан имзоланади ва кучга киради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда