16:05 / 25.02.2018
5 111

Ҳиндистонлик келин-куёвнинг тўй совғалари орасидан бомба чиқди

Ҳиндистонлик келин-куёвнинг тўй совғалари орасидан бомба чиқди
Ҳиндистонда ёш жуфтликнинг тўй совғалари орасидан бомба чиқди. Kun.uz шу ҳақида хабар берди.

Манбада маълум қилинишича, воқеа Одиша штатидаги тўй тантанасидан бир неча кун ўтиб содир бўлган. Янги оила вакиллари тўй совғаларини очиб кўришаётганида кутилмаганда совғаларнинг бири портлаб кетди.

Куёвнинг бувиси воқеа жойининг ўзидаёқ ҳалок бўлди. Ёшлар шифохонага етказилди. Бироз вақт ўтиб, куёвнинг жони узилди, келин эса - шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Полиция ходимлари ким ва нима учун бомбани совғалар орасига жойлаганига аниқлик киритишга ҳаракат қилишмоқда, шу билан бирга, портловчи қурилма турини ўрганишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик келин-куёвнинг тўй совғалари орасидан бомба чиқди