17:02 / 25.02.2018
6 804

Ўзбекистонлик маршрутка ҳайдовчиси калтаклаб ўлдирилгани акс этган видео интернетда пайдо бўлди (видео)

Ўзбекистонлик маршрутка ҳайдовчиси калтаклаб ўлдирилгани акс этган видео интернетда пайдо бўлди (видео)
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида йўналишли такси ҳайдовчиси йўловчи билан мушлашув оқибатида ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, 21 февраль, чоршанба куни кечки пайт Ленин шоҳ кўчасидаги 73-уйдан йўналишли такси ҳайдовчиси — 1968 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси касалхонага олиб кетилган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, у йўловчи билан муштлашувга айланган жанжал оқибатида қаттиқ калтакланган.

22 февраль куни эрталаб эркак касалхонада вафот этган. «Жабрланувчининг ўлимига олиб келган, саломатликка қасддан оғир зарар етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Терговчилар гумонланувчини қидирмоқда.

Ушбу воқеада муқаддам судланган 19 ёшли йигит айбланмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, улар ўртасидаги муштлашувни ҳеч ким тўхтатмаган.


Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик маршрутка ҳайдовчиси калтаклаб ўлдирилгани акс этган видео интернетда пайдо бўлди (видео)