Брюсселда террорчилик хавфининг энг юқори даражаси эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Брюсселда террорчилик хавфининг энг юқори даражаси эълон қилинди

Дунё 21-11-2015, 10:27 596

Бельгия ҳукумати 21 ноябрь, шанба куни мамлакат пойтахти Брюсселда террорчилик хавфининг энг юқори даражасини эълон қилди, дея хабар бермоқда Yahoo News хавфлар таҳдиди бўйича миллий мувофиқлаштирувчи марказга таяниб.

Брюсселда террорчилик хавфининг энг юқори даражаси эълон қилинди

«Брюсселда террорчилик хавфи даражаси максимал — тўртинчи даражага етди», — дейилади марказ хабарида. Таъкидланишича, таҳлилий маълумотлар «жиддий ва бевосита хатар» ҳақида гувоҳлик бермоқда. «Ушбу даража муайян хавфсизлик чораларини қўллаш, шунингдек, аҳоли учун тавсиялар беришни талаб қилади», — дея аниқлик киритди марказдагилар.

Бельгия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Париждаги терактлар ҳақидаги иш бўйича текширув доирасида операция ўтказмоқда.

20 ноябрь куни мамлакат прокуратураси ушбу иш бўйича ҳибсга олинганлардан бирига нисбатан айблов эълон қилди. Унинг исм-шарифи ошкор этилмаяпти.

19 ноябрь куни Бельгия полицияси Брюссель ташқарисида рейдлар ўтказиб, Париж терактлари иши бўйича тўққиз кишини қўлга олган эди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.