10:48 / 27.02.2018
3 860

Путин Шарқий Гутада гуманитар танаффус сақланишини буюрди

Путин Шарқий Гутада гуманитар танаффус сақланишини буюрди
Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгуга Шарқий Гутада кунлик гуманитар танаффусга амал қилиш таъминланишини буюрди. Ҳар куни соат 9 дан 14 га қадар аҳолига ёрдам бериш ва жабрдийдаларни олиб кетиш мақсадида ҳарбий ҳаракатлар тўҳтатилиши керак.

24 февраль куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шарқий Гутада ўт очишни 30 кунга тўҳтатишга қаратилган резолюцияни бир овоздан қабул қилди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўзаро курашаётган томонларга мурожаат қилиб “зудлик билан” 30 кунлик ўт очишни тўҳтатиш режимга ўтишни сўради. Путиннинг Шойгуга буйруқ бергунига қадар Россия томонлар резолюцияни бажариш масаласида келишиб олганларидан кейингина тинчлик ўрнатиш имкониятилари ҳақида гапириб келарди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг йиллик сессияси очилишида нутқ сўзлаган Гутерриш баёнот бериб, БМТнинг инсонпарварлик муассасалари Шарқий Гутадан жароҳат олганларни эвакуация қилишга ва ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. «Шарқий Гута кута олмайди. Ер юзидаги дўзахни тўҳтатадиган вақт етиб келди», –деди Гутерриш.

Инсон хуқуқларини мониторинг қилиш Сурия маркази берган баёнотга қараганда, 26 февраль куни берилган авиазарбалар ва отишмалар натижасида 9 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Хуқуқ ҳимоячиларининг хабар қилишича, бир кун аввал тинч аҳоли вакилларига нисбатан хлор қўлланилган. Москвада Кремль вакили Дмитрий Песковнинг баёнот беришича, Шарқий Гутадаги вазият ташвиш уйғотмоқда, «террорчилар» эса тинч аҳоли вакилларидан “гаров” сифатида фойдаланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Шарқий Гутада гуманитар танаффус сақланишини буюрди