Палеонтологлар Норвегияда тропик ўрмон қолдиқларини топди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Палеонтологлар Норвегияда тропик ўрмон қолдиқларини топди

Дунё 21-11-2015, 12:55 594

Британиялик олимлар Норвегиянинг Шпицберген архипелагида тропик ўрмон қолдиқларини топди. Унинг ёши 380 миллион йилни ташкил этади, деб хабар беради «Газета.ru».

Палеонтологлар Норвегияда тропик ўрмон қолдиқларини топди

Тош қотган ўсимликлар кечки девониан даврида Шпицберген ўрмони дарахтларининг асосий қисмини экватор яқинида ўсган lycopod дарахтлари ташкил этганлигидан далолат беради.

Ўша даврга хос жиҳатлардан бири паст бўйли ўсимликлардан дарахтларга ўтилганлиги бўлди.

Шпицберген ўрмони қолдиқларининг кашф этилиши Ердаги иқлимнинг кескин ўзгариши сабабини тушунишга ёрдам бериши мумкин.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.