23:01 / 01.03.2018
7 366

Қозоғистонда рўй берган даҳшатли ЙТҲда 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди (фото+видео)

Қозоғистонда рўй берган даҳшатли ЙТҲда 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди (фото+видео)
Бугун маҳаллий вақт билан 04:30лар чамасида Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

«TengriNews» нашри хабарига кўра, Сайотес қишлоғи яқинида «Оқтов – Бейнов» автойўлида «Shacman» юк машинаси «Lada Largus» енгил автомобили билан тўқнашиб кетиши оқибатида «Lada Largus» ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Воқеа юзасидан Қозоғистон ЖКнинг 345-моддаси бўйича тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Февқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг олти нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
[media=https://youtu.be/WwD1c_Y4INY]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда рўй берган даҳшатли ЙТҲда 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди (фото+видео)