13:42 / 03.03.2018
5 153

Туркманистон президенти мамлакат аёлларига 8 мартда 11 долларгача мукофот беради

Туркманистон президенти мамлакат аёлларига 8 мартда 11 долларгача мукофот беради
Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 8 март Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакат хотин-қизларига берадлиган пул мукофоти бу йил 40 манат ёки Туркманистон МБ расмий курси бўйича 11,4 АҚШ долларини ташкил қилади.

28 февраль куни давлат раҳбари имзолган фармойишга кўра, Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан 2018 йилнинг 1-6 март оралиғида Туркманистон президенти номидан аёлларга тантанали равишда 40 манат миқдорида пул мукофоти топширилиши қайд қилинади.

Расмий матбуотнинг маълумотига таяниб Tnews.uz сайти ёзишича, мукофотлар мулкчилик шаклидан қатьий назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, давлат томонидан нафақа ва пенсия олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда аспирантура, докторантура ва клиник ординатурада таълим олаётган, Туркманистон президенти ҳузуридаги Давлат хизмати Академияси курслари тингловчилари бўлган хотин-қизларга, талаба, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасаслари тарбияланувчи бўлган қизларга берилиши кўзда тутилади.

Президентнинг 40 манат миқдоридаги пул мукофоти Туркманистон хотин-қизларига ҳар йили берилади. Мукофотларни топшириш тадбирлари аньанага кўра Давлат телевиденияси орқали намойиш этилади.

8 Март Халқаро Хотин-қизлар кунини байрам қилиш аньанаси 2008 йилда президент Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қайта тикланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон президенти мамлакат аёлларига 8 мартда 11 долларгача мукофот беради