18:26 / 03.03.2018
7 081

Ҳиндистонда йўлбарс ва айиқнинг шафқатсиз кураши видеога олинди (Видео)

Ҳиндистонда йўлбарс ва айиқнинг шафқатсиз кураши видеога олинди (Видео)
Ҳиндистонда йўлбарс ва айиқнинг шафқатсиз олишуви видеога олинди, деб хабар қилди Darakchi.uz нашри.

Мазкур роликни Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги Тадоба миллий паркида сайёҳлар томонидан видеога олинган. Айиқ болалари билан пайдо бўлганда, Матсакур номли йўлбарс сувда чўмилаётган эди. У ўз ҳудудида юрган “бегона”ларни кўриб, айиқларни ҳайдашга қарор қилди.

Натижада йўлбарс ва айиқнинг ўртасида шафқатсиз олишув бошланди. Она айиқ болаларини ҳимоя қилиб, йўлбарсни ҳайдаб юборишга муваффақ бўлди.

Эколог Аниш Андхериа (Anish Andheria) нинг айтишича, кураш натижасини одатий ҳол деб бўлмайди, чунки йўлбарслар айиққа қараганда кучли ҳайвон ҳисобланади. Мазкур айиқ жуни қалин айиқлар турига тегишли бўлгани боис йўлбарс унга тан жароҳати етказа олмаган.

Мазкур воқеа акс этган видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда йўлбарс ва айиқнинг шафқатсиз кураши видеога олинди (Видео)