Аргентинада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Аргентинада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади

Дунё 22-11-2015, 10:45 674

Аргентинада бугун, 22 ноябрь куни президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади, деб хабар беради «Эхо Москви».

Аргентинада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади

Республика фуқаролари президент Кристина Фернандес де Киршнер ва унинг турмуш ўртоғи Нестор Киршнернинг 12 йиллик бошқарувидан сўнг мамлакат бошқаруви қайси йўналиш бўйича давом этишини танлаши лозим.

Давлат раҳбари лавозимига «Ғалаба учун фронт» ҳаракатидан Даниэль Сциоли ва «Республика таклифи» партиясидан Маурисио Макри номзодлик қилмоқда. Фернандес де Киршнер ўз номзодини учинчи марта илгари сура олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентинада 25 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларнинг биринчи босқичида номзодлар етарли овоз тўплай олмаган эди.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.