Қрим электрсиз қолганлиги муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди

  • Дунё
  • 22-11-2015, 11:16
  • 939
  • Украина энергия таъминотини тўхтатганлиги муносабати билан Қримда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» ФВВ ҳудудий бошқармаси раҳбари ўринбосари Алексей Фридман маълумотига таяниб хабар беради.

    Қрим электрсиз қолганлиги муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    «К-телеком» оператори вакилларининг маълум қилишича, Қрим аҳолисининг мобил алоқаси тонггача ишлайди.

    Компания асосий станцияларни қувватлантирувчи махсус навбатчи гуруҳлар ташкил этилганлигини маълум қилди. Бу каби станциялар сони 1100 та бўлганлиги сабабли, уларнинг барчасини таъминлашнинг имкони йўқлиги учун узилишлар бўлиши мумкин.


    Манба: Daryo.uz