Обама ва Медведев Куала-Лумпурда бир-бирига қўл бериб кўришди

  • Дунё
  • 22-11-2015, 16:12
  • 971
  • АҚШ президенти Барак Обама ва Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ташкил этилган Шарқий Осиё саммити (ШОС)да қатнашаётган мамлакатлар мажлиси бошланиши арафасида бир-бирига қўл бериб кўришди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

    Обама ва Медведев Куала-Лумпурда бир-бирига қўл бериб кўришди

    ШОС ҳозирги вақтда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциацияси (АСЕАН)нинг тўққиз аъзоси ва унинг мулоқот бўйича ҳамкорлари — Австралия, АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония ва Янги Зеландияни бирлаштирган.

    Саммитда сиёсий арбоблар жаҳон ва минтақа сиёсатининг муҳим масалаларини кўриб чиқиши кўзда тутилган.


    Манба: Daryo.uz