Мьянмадаги кўчки қурбонлари сони 90 кишига етди

  • Дунё
  • 22-11-2015, 16:12
  • 1 035
  • Мьянма шимолидаги Качин штатининг тоғли ҳудудида содир бўлган катта кўламдаги кўчки қурбонлари сони 90 кишига етди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

    Мьянмадаги кўчки қурбонлари сони 90 кишига етди

    «21 ноябрда 79, 22 ноябрь куни эса 11, жами 90 кишининг жасади топилди», дея маълум қилган маҳаллий маъмурият вакили Нилар Мьин. Қидирув амалиётлари якунига етгани йўқ, қутқарувчилар жасадларни топишда давом этмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, кўчки нефрит қазиб олинадиган кон яқинида юз берган. Маҳаллий кончиларнинг ўнлаб уйлари кўчки остида қолиб, вайрон бўлган.


    Манба: Daryo.uz