КХДР Жанубий Корея Сариқ денгизда ўт очса, «шафқатсиз ўч олиниши»ни маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

КХДР Жанубий Корея Сариқ денгизда ўт очса, «шафқатсиз ўч олиниши»ни маълум қилди

Дунё 22-11-2015, 18:12 1 088

КХДР расмийлари Жанубий Корея Сариқ денгизнинг мамлакатга қарашли ҳудудига қарата ўт очса, «шафқатсизлик билан ўч олиниши»ни маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

КХДР Жанубий Корея Сариқ денгизда ўт очса, «шафқатсиз ўч олиниши»ни маълум қилди

Мазкур баёнот Ёнпхёндо ороли атрофида содир бўлган ҳодисанинг беш йиллиги арафасида эълон қилинди. 2010 йил 23 ноябрда Сариқ денгизда Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида артиллерия отишмаси содир бўлган.

КХДР ҳарбийлари вакилининг таъкидлашича, Жанубий Корея денгизнинг КХДРга қарашли ҳудудида «яна ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда».


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.