21:50 / 07.03.2018
53 277

Усмоний турклар сулоласининг пайдо бўлиши...(ёхуд Эртуғрул тарихига бир назар. 4-қисм)

Усмоний турклар сулоласининг пайдо бўлиши...(ёхуд Эртуғрул тарихига бир назар. 4-қисм)
МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИ
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Чингизхон етакчилигидаги мўғул истилочилари 1200 йилнинг ўзидаёқ Ўрта Осиё, Яқин Шарқдаги бир қатор йирик шаҳарлар, жумладан, Ироқ, Хоразм ва ҳоказоларни эгаллаб, ҳозирги Туркия заминига кўз олайтира бошлашган. Бу заминга эса Ноян исмли дала командири етакчилигидаги мўғуллар армияси кириб келган. Мўғуллар ҳеч қачон душманга камчилик аскар билан ҳужум уюштирмаган. Уларнинг душманни чўчитиш учун ўйлаб топган ув тортишлари, сувараклар каби ёпирилган ҳолда ҳужумга ўтишлари ўзига хос кўринишга эга эди. Мўғуллар асосан шу усуллар ёрдамида кўз остига олган ерларни забт этар, ўта шафқатсизларча йўл тутарди. Масалан, 1229 йили Хоразмга қилган юриши давомида ҳам худди Чингизхон хоҳлаганидек, аҳолини ёппасига қириш орқали ичкарилаб борилгани ҳақида тарихчилар алоҳида тўхталиб ўтган.
* * *
Хуллас, ўша даврда Мўғулистонни Чингизхоннинг тўнғич ўғли Угэдэй бошқарган. У дунёга отасидан-да бешбаттар шафқатсиз, бундан ташқари, пиёниста сифатида алоҳида машҳур бўлган. Лекин ақли, давлатни бошқариш имкониятларининг чеки йўқ эди. Мана, энди Эртуғрул худди шу мўғулларга қарши курашга отланди. Хўш, қандай? Қай сабаб билан? Тарих саҳифаларида битилишича, кунларнинг бирида Эртуғрул энг кучли ва ишончли жангчилари билан кетаётиб узоқда икки армиянинг жанг қилаётганини кўриб қолди. Бу ерда салжуқийлар султони Оловиддин Кайқубоднинг аскарлари мўғул истилочиларига қарши курашаётганди. Эртўғрул билдики, султон армияси ожизлик қилмоқда. Агар шу тахлит қараб турса, султон жангчилари қирилиб кетади. Эртуғрул ўйлаб ўтирмай, мўғулларга ҳужум қилди. Кўрибсизки, Бомси, Тургут, Сомса, Дўған каби жангчилар ва кичик армия мўғулларни қириб ташлади. Омон қолганлари қочишга мажбур бўлди. Ана шундан кейин мўғуллар Эртуғрул ҳақида тўлиқ маълумот тўплаб, уни қандай бўлмасин йўқ қилиш пайига тушди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, мўғул аскарлари сувараклар каби ёппасига ҳужум қилиш усулини қўллаган ҳолда жанг олиб борарди. Ажойиб кунларнинг бирида улар Эртуғрулнинг ёлғиз отда кетаётгани ҳақида хабар топишди-ю, тахминан юз-юз эллик киши баравар унга ташланди. Эртуғрул моҳирликда, кучлиликда, абжирлик ва тажрибада тенгсиз эди. Бироқ ёлғизлиги панд берди. Мўғуллар унинг қўл-оёқларини бойлаб, отга судраклатганча Угэдэйнинг ишонган дала командири Ноян ҳузурига олиб боришди…
* * *
Бу учрашувни ўта совуққон, барваста, шафқатсиз, нигоҳлари муз каби ёқимсиз, ҳатто, ўлимга-да тик боқа оладиган, қийноқларни масхарали кулиш ёрдамида енга биладиган Ноян узоқ кутганди. Эртуғрул юзлаб аскарларини ўлдириб юбориши, мўғулларга тан бермаслиги, ўлпон тўламаслиги, оёғини ўпмаслиги Ноянга жуда-жуда алам қилганди. Шу сабабли Эртуғрулдек лашкарбошини осонликча ўлдириб юбориш фикридан йироқ бўлди. Уни қийноққа сола бошлади. Шубҳасиз, Эртуғрул ҳам сабр-тоқатда, матонатда, чайирлик, чидамлилик, совуққонликда Нояндан сира қолишмасди. Шахсан мўғуллар дала командирининг ўзи кафтини олдиндан ўрнатилган бақувват тахтага қўйиб, мих қоқишига ҳам чидади, бардош қилди. Сир бой беришни, ўзини мўғул босқинчилари қаршисида ожиз кўрсатишни хоҳламади…

Ноян михни Эртуғрулнинг айнан қилич тутадиган чап кафтига қоққанди. Ана энди ҳеч қачон қўлига қилич ололмаслигига ишонганди. Ўласи қилиб калтакланган, калтаклар таъсирида эзилган, жуда абгор, чала ўлик аҳволга келиб қолган, кафтига мих қоқилгач, ҳушини йўқотган Эртуғрулни отига ортишди-ю, қабиласига жўнатиб юборишди…
* * *
Ҳақиқий ботир, қаҳрамон ва жасур жангчини бу тахлит қийноқлар синдира олмаслиги Эртуғрул мисолида ўз исботини топди. У табиблар кўмагида узоқ вақт даволаниб, ниҳоят мих қоқилган қўлини ишлашга, қимирлашга мажбур эта олди. Бунга қадар уни ҳатто акаси Кунтуғди ҳам жангчилар сафидан ўчириб улгурганди. Ҳеч ким Эртуғрул яна қўлига қилич олиши, жангга отланишини тасаввур эта олмаганди. У ўзининг енгилмаслигини исботлади. Темирчи амакиси Далли Дамир ота Эртуғрул учун сунъий протез ясади. Шубҳасиз, протез темирдан ясалган, уни кийса, бас, қилич тутишга-да ҳожат қолмасди. Негаки, бир марта душманга шу протез билан зарба берса бўлди, ўлим топмай қолмасди. Аммо Эртуғрул протез кўмагида қилич тутишни, қилич билан жанг қилишни бошқатдан ўзлаштириш пайида бўлди ва мақсадига етди…

Нояндан эса барибир ўч олди. Тўғри, бу кунни узоқ кутди. Ноян ҳадеганда тутқич бера қолмади. Лекин қисматдан қочиб қутулиб бўлмайди. Кунларнинг бирида Эртуғрул ўз қўллари билан мўғуллар дала командирини тутди. Биринчи қилган иши эса мўғул Нояннинг кафтига мих қоқишдан иборат бўлди. Ҳар ҳолда қонга қон, жонга жон-да! Мих жазоси якун топгач, турли йўллар билан қийноққа солди. Қийноқлар то Нояннинг ўзи ёлвориб ўлдиришини сўрамагунча давом этди. Кейин эса босқинчи, қонхўр ва худо қарғаган Ноянни яна ўз қўли билан ўлдирди. Шундай қилиб «Қайли» қабиласи мўғуллар босқинидан халос этилди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Усмоний турклар сулоласининг пайдо бўлиши...(ёхуд Эртуғрул тарихига бир назар. 4-қисм)