Башар Асад Сурия масаласида Москвада бўладиган мулоқотда қатнашишга тайёрлигини билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Башар Асад Сурия масаласида Москвада бўладиган мулоқотда қатнашишга тайёрлигини билдирди

Дунё 22-11-2015, 20:31 1 293

Сурия президенти Башар Асад мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш бўйича Россия пойтахти Москвада ташкил этиладиган мулоқотда қатнашишга тайёр эканлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».

Башар Асад Сурия масаласида Москвада бўладиган мулоқотда қатнашишга тайёрлигини билдирди

«Суриядаги инқирозни ҳал этишда энг асосийси — сурияликларнинг ўзи нимага келишиши. Бунинг учун мулоқот зарур. Шу сабабли ҳам Москвага ташрифим давомида «Москва-3» музокараларига тайёр эканлигимизни маълум қилдим. Чунки, Венадаги ёки бошқа исталган учрашувларда айтилган гапларга қарамай, биз мулоқотга муҳтожмиз», — деди Башар Асад Гонгконгнинг Пҳоэних ТВ телеканалига берган интервьюсида.

Башар Асаднинг қайд этишича, «Ироқ ва Шом ислом давлати» террорчилик ташкилотига қарши курашга Россия Қуролли кучлари ҳам қўшилганидан сўнг, Суриядаги вазият нисбатан яхшиланган.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.