06:32 / 09.03.2018
4 547

Украинада банк томини тешиб, сейфлардаги қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишди (видео)

Украинада банк томини тешиб, сейфлардаги қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишди (видео)
Украинанинг Мукачево шаҳрида талончилар тунги пайт VS Банк филиали омборига кириб, у ерда мижозларнинг қимматбаҳо буюмлари сақланаётган 35 та сейфни шип-шийдам қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Жиноятчилар банкнинг шаҳар марказидаги биноси учинчи қаватида жойлашган омбор томининг бир неча даражали темир-бетон тўсиғини тешишга муваффақ бўлгани билдирилмоқда.

«Буни бир неча соат, ҳатто кун мобайнида амалга оширилганини тасаввур этиш қийин. Устига-устак, ортиқча шовқин-сурон ва вибрациясиз. Ҳаракат ва товушни қайд этадиган сигнализация тизимлари нега ишламагани ҳақида саволлар пайдо бўлади», — таажжубланади маҳаллий нашрлардан бири.
Пограбування VS bank у Мукачеві

Оприлюднено відео, на якому як стверджують автори, зафіксовано фрагмент грабежу VS Банку в Мукачеві, а саме як зловмисник заліз у сховище банку Відео оприлюднено виданням Трибуна

Опубликовано Mukachevo.net Вторник, 6 марта 2018 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада банк томини тешиб, сейфлардаги қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишди (видео)