Жанубий Корея президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён хабарига кўра, у билан музокаралар олиб борган КХДР етакчиси Ким Чен Ин ракета ва ядровий синовларни тўхтатишга тайёр эканини билдирган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар қилмоқда.
«Мен АҚШ президенти Дональд Трампга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув чоғида у ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш бўйича позицияга эга эканини айтгани ҳақида маълум қилдим. Ким Шимолий Корея бундан кейин ядровий ҳамда ракета синовларидан тийилишига ваъда берди», - дея айтиб ўтди Чон Ий Ён.
Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга учрашув ўтказиш таклифини йўллагани хабар берилганди. Трамп Ким Чен Иннинг май ойигача учрашиш таклифига розилик берган. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён Трамп билан музокаралардан кейин маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди